Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчилик аёл: “Турмуш ўртоғи ва 4 нафар фарзанди коронавирусга чалинган мендек аёл тақдири ҳеч кимнинг бошига тушмасин”

--- 14-апр, 19:199 730

Қашқадарё вилоятида 13-апрел куни коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов 8 ёшли фарзанди соғайган чироқчилик аёл билан суҳбатлашди.“Она учун болаларининг соғлиғидан, оиласининг тинчлигидан ортиқ бахт борми, — дейди фарзанди коронавирусдан соғайган чироқчилик аёл Т.О. — Бирданига турмуш ўртоғи, тўрт нафар фарзанди шундай дардга чалинган мендек аёлнинг аҳволи ҳеч кимнинг бошига тушмасин”. Т.О.нинг турмуш ўртоғи ва 4 нафар фарзандида коронавирус касаллиги аниқланган. Ўзи эса 13-апрел куни 14 кунлик карантин муддатини тугатиб, уйига қайтди.

“Шифохонада барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Врачлар ва ҳамширалар худди ўз яқинларимиздай ғамхўрлик қилишди. Президентга, ҳукуматга, шифокор-у ҳамшираларга, боламнинг соғайиши учун ҳисса қўшган, оиламнинг қолган аъзолари саломатлигини тиклаш учун жон куйдираётган барча-барчага бошим ерга теккунича таъзим қилиб, чин қалбимдан раҳмат айтаман. Илоҳим, Aллоҳ барча беморларнинг дардига шифо берсин. Мендай оналарнинг, жами элимизнинг дуолари ижобат бўлсин”, — дейди Т.О.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусдан соғайган қашқадарёлик беморларнинг ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан бўлиб, бири 56, иккинчиси эса 8 ёшли бемор бўлган. Қолган 4 нафар беморнинг аҳволи қониқарли даражада.

“Бу қувончли воқеа воҳа тиббиёт ходимларининг, жумладан, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг улкан ютуғи бўлди. Бу муваффақиятда, айниқса, беморларимиз бошлари узра кун-у тун парвона бўлган мутахассислар, санитар ходимларимизнинг машаққатли ва жасоратли меҳнатлари мужассам эканлигини алоҳида таъкидлашимиз керак”, — дейди шифохона бош шифокори Ҳамза Эрназаров.

Қўшимча қилинишича, айни пайтда вилоятда 199 нафар фуқаро стационар, 4811 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда.

Aввалроқ коронавирусга чалинган чироқчилик 14 ёшли беморнинг 158 нафар қишлоқдоши карантиндан уйига қайтгани хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР