
?16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.
⚡️Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмокда.
Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, карияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.
? Бундан ташқари, марказ +79167977772 "ишонч телефони" орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
?Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки "Саховат" ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.
@koronavirusinfouz