Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Картошкачилик йўналишида кластерлар ва кооперациялар ташкил этилади – Президент қарори лойиҳаси

--- 18-апр, 11:239 1 659


Республикада картошка етиштириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади



Президентнинг “Республикада картошка етиштириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг картошка уруғлиги етиштиришга ихтисослаштирилган туманларда инновацион, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, картошкани яхлит майдонларда етиштириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида картошкачилик йўналишида кластерлар ва кооперациялар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Қуйидагилар:
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар ва ҳудудлар рўйхати;
Республикада 2020 йилда фермер хўжаликларида ва аҳоли томорқа майдонларида картошка экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
2020 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларга экиш учун импорт қилинадиган картошка уруғлиги тақсимоти тасдиқланади.
Аҳолини йил давомида картошка билан барқарор таъминлаш мақсадида истеъмол меъёри асосида келгуси йил учун картошка экин майдонлари ва ялпи ҳосили прогноз кўрсаткичлари кластер ва кооперациялар таклифлари асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар аниқланиши белгилаб қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил ноябрь ойига қадар вируслардан ҳоли соғломлаштирилган маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш учун ҳудудларда “in vitro” лабораторияларини маҳаллий инвесторлар ҳамда халқаро молия ташкилотларининг кредит ва грант маблағларини ўзлаштириш ҳисобига ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари такрорий майдонларга экиладиган етишмайдиган картошка уруғлигини импорт қилиниши ва тўлиқ экилишига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси уруғлик картошкани қисқа муддатларда импорт қилиш учун ўрнатилган тартибда “Яшил йўлак” ташкил этиш чораларини кўрадилар.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини рағбатлантириш мақсадида уруғлик картошка импорт қилувчилар ҳамда етиштирувчи субъектларга уруғлик харид қилиш учун тижорат банклари Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан Марказий банкнинг асосий ставкасида кредит маблағлари ажратади.
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоиз ставкасининг 50 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
ҳар йили 1 декабргача картошка уруғликларни авлодлари кесимида йиллик талабини ҳамда етишмайдиган миқдорини аниқлайди;
халқаро бозорларда кўп йиллик тажрибага эга, рақобатбардош уруғлик етиштирувчи компаниялар рўйхатини шакллантиради;
в) 2020 йил 1 майдан 2023 йил 1 июлгача бўлган даврда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмасига асосан субъектлар томонидан олиб келинадиган картошканинг юқори авлодли уруғлари умумий қийматининг 20 фоизи ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган картошка экиш, йиғиштириб олиш ва саралаш техникаларини импорт қилишда техника қийматининг 15 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади;
г) 2023 йил 1 июлга қадар уруғлик картошкани импорт қилувчи субъектлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аниқланган миқдордаги уруғлик картошкани импорт қилишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод қилинади;
д) “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти импорт қилинадиган уруғлик картошкани қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини ҳамда импорт қилувчи хўжалик субъектларига имтиёзли (50 фоиз арзон) тарифларда темир йўл хизматлари кўрсатилишини таъминлайди;
е) томчилатиб ва ёмғирлатиб (Спринклер) суғориш қўлланиладиган ерлар – томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилган йилнинг бошидан эътиборан уч йил муддатга 50 фоиз солиқдан озод этилади;
ж) кўрсатилган имтиёзлар мақсадли ишлатилмаган тақдирда имтиёздан фойдаланувчилардан тўланмаган солиқ, субсидиялар ва божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланиб, Давлат бюджетига ундириб олинади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини танлаб олишнинг шаффоф тартибини ишлаб чиқади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Фанлар академияси тизимидаги академик А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Сойлиқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдонини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ўтказилишини;
юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш мақсадида фойдаланиш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулло” ўрмон хўжалигининг “Дадабоев” ва “Писком” ҳудудларидан “Бўстонлиқ картошкачилик маркази”га 600 гектар очиқ суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR