Чироқчи туманида “Бинокор”' масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бекмурод Сафаров аҳолига 20 тонна ун ва 2 тонна 600 килограмм ёғни бепул тарқатди. Тадбиркорнинг хайрли ишида унга жамиятнинг бош ҳисобчиси Акбар Авлоёров ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ташкилий назорат бўлими бошлиғи Бахтиёр Холиёровлар ҳамроҳлик қилишди.


