Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Вилоят ҳокими ташрифидан сўнг муҳтож оилага 4 хонали уй қуриб берилади

--- 05-янв, 17:479 1 193

Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев 5 январ куни Чиял "Ғурурим” деҳқон озиқ-овқат бозорида ўтказган сайёр қабули давомида Чувуллоқ маҳалласилик бир фуқаронинг мурожаатидан сўнг унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қўшнисига моддий ва маънавий ёрдам бериш хусусида туман мутасаддиларига тавсия берди.
Сайёр қабул ниҳоясига етгач туман ҳоким  ўринбосари Ўктам Абдурахимов ва бир гуруҳ ҳомийлар Чувуллоқ маҳалласига йўл олишди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иккинчи гуруҳ ногирони Мустафо Юлдошов  хонадонига борган мутасаддилар фуқаронинг яшаш шароитлари билан танишди. М.Юлдошов ва унинг турмуш ўтроғи Холида Бойғозиевалар иккинчи ва учинчи гуруҳ ногирони қарамоғида уч нафар фарзанди бор. Оғир турмуш шароитида яшаб келаётган оилага қисқа вақт ичида озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки уст-бош ва телевизор ҳомийлар томонидан олиб келинди. 
М.Юлдошовнинг яшаш уйи таъмир талаб ҳолатдалигини кўрган ҳомийлар унга 4 хонали янги уй қуриб беришни ваъда қилишди. 

Ҳар доим расмиятчилик учун келиб кетишар эди. Бу сафар вилоят ва туман ҳокимига қилган мурожаатимиз бугуннинг ўзида ечимини топди. Бир пастда қўшним Мустафонинг уйига қурилиш материаллари шефир, тош, семент, ғишт ва бошқа қурилиш маҳсулотлари олиб келинмоқда дейди,- қўшнилардан бири. 
“Олим ўғли Жасур” хусусий фирмаси раиси Холиёр Ўтаев ва “Долга плус” масъулияти чекланган жамияти раиси Абдурашид Қўзиевлар ҳомийлигида эрта тонгдан М.Юлдошовнинг ҳовлисида уста қурувчилар янги уйга пойдевор қўйишади. Тез фурсатда Юлдошовлар оиласи янги барча қулайликларга эга бўлган хонадонга кўчиб ўтишади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР