Карантин даври бўлишига қарамай, Чироқчида баҳорги дала ишлари, томорқада мева-сабзавотларни етиштириш тўхтагани йўқ. Ернинг тилини биладиган чиялликлар тер тўкиб, томорқаларида меҳнат қилишмоқда. Ҳар куни Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганишмоқда.Ҳозирги шароитда ерни қадрлаган, унга меҳр қўйган миришкорлар томорқасида ўз истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштириб, бундан яхшигина қўшимча даромад қилиб келмоқда. Бундан ташқари, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, пиллачилик билан шуғулланиб, рўзғорига барака киритмоқда,- дейди маҳаллий Кенгаш депутати Алламурод Келдиев.Партия ишчи гуруҳ вакиллари бошқа тумандаги хонадонларнинг томорқаларини бориб кўришди ва уларга томорқанинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берди.