Давр ўзгарди, замонавий меъморчилик, урбанизация деган атамалар пайдо бўлди. Инсон табиати нозиклашди. Хизмат турлари кўпайди. Янги шаҳарлар қурилишида янги лойиҳалар, янги қурилиш усуллари, янги ёндашувлар пайдо бўлмоқда. Энди “Янги шаҳар” ўрнига шаҳар номига инглизча “Сити” (шаҳар деган маънони англатади) сўзи қўшилиб айтиладиган бўлди: “Лондон-Сити”, “Москва-Сити”, “Анқара-Сити”, “Боку-Сити”. Ўзбекистон пойтахтида “Тошкент-Сити” деган шаҳарлар қурилди. Бугун Чироқчи туманида ҳам “Сити” нинг қурилиш ишлари бошланди. "Чироқчи-Сити"ни қуриш танловида ўнлаб йирик лойиҳачи гуруҳлар иштирок этди. Танловда туманимизнинг “Улкан яшил коинот”, “Қурилиш капитал таъмирлаш монтаж”, “Долга плюс”, “Олим ўғли Жасур” ва “Гранд техно қурилиш” масъулияти чекланган жамиятлари қурилиш фирмалари ғолиб чиқди. Мазкур маҳаллий фирмаларнинг уста-дурадгорлари ҳам чироқчиликлар.
Туман марказида бошланган кенг кўламли қурилиш бунёдкорлик ишларига вақтинча ишсиз бўлган ёшлар жалб этилмоқда. Айни кунларда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бошланган қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Туман марказида қад ростлаётган 4 та тўрт қаватли ва 3 та етти қаватли иморатларнинг асос пойдеворини қуриш ишлари олиб борилмоқда.Айтиш лозимки, қадимда горизонтал ҳолда жойлашган бир қаватли уйлардан иборат одатдаги анъанавий кўчалар, маҳаллалар бўлган бўлса, энди уларнинг ўрнини тик осмонга қараб йўналган подъезд-маҳаллалар эгаллайди.
Авваал хабар қилганимиздек, Чироқчи туманида 7 қаватли аҳоли турар жой мажмуалари пойдеворига тамал тоши қўйилди. Мазкур кенг кўламли қурилиш ишларига маҳаллий қурилиш фирмалари ва чироқчилик қўли гул усталарнинг жалб қилинганлиги туманда ишсиз юрган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлашга замин яратди.

– Ижтимоий муҳофаза ва турмуш фаровонлигини ошириб боришнинг муҳим воситаси бўлган аҳолини иш билан таъминлаш Президентимиз олдимизга қўяётган энг асосий вазифалар сирасига киради, – дейди туман ҳокими ўринбосари Уктам Абдурахимов.
Мухтасар айтганда, "Чироқчи-Сити"да бугун иш қизғин. Насиб қилса, яқин келажакда туманимизда қад ростлаётган бу "кичик шаҳар"нинг бутун кўрку таровати, жозибасию салобати, салоҳиятини ўз кўзингиз билан кўрасиз.