Бунинг учун туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан туман бўйича 47 отряд ташкил этилиб, 123 нафар ходим бириктирилган ва улар 85 та дезинфекцияловчи ускуна ҳамда 23 та махсус таранспорт воситалари билан таъминланган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу отрядлар томонидан айни пайтга қадар 150 дан зиёд корхона-ташкилот ва ижтимоий соҳа оъектлари ва маҳаллалар дезинфекция қилинган. Шунингдек туман ҳудудида ҳаракатланаётган жамоат транспортлари мунтазам равишда тозаланмоқда.
Бундан ташқари, ушбу амалий ишларга ҳамкор ташкилотларнинг махсус техникалари ҳам яқиндан кўмак бермоқда.
Жумладан, мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги иш тартиби тўхтатилмаган ташкилотлар ва Чироқчи озиқ-овқат деҳқон бозорлари инфекцияга қарши дориланди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам доимий равишда олиб борилмоқда.