Туманимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туманнинг Тошли маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнингсамарали механизмларини яратиш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш хусусида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлим бошлиғи ўринбосари Гулсора Сулаймонва бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла масъуллари билан учрашди ва истиқболдаги режаларни белгилаб олишди.
![]() | ![]() |






















