Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Саидалихон Ниёзов "Саховат ва кўмак " жамғармасининг Чироқчи туман бўлимига 50 миллион сўм хайрия қилди

--- 26-апр, 12:529 1 387
Пойинг ўпсам арзир чўкка тушиб тиз.
Сен-ку мангудирсан, мен борму-йўқми,
Мен қайдан кунимни кўрардим сенсиз.
Ватан, жонга жондан яқинроғимсан,
Қавмим илдиз отар саждагоҳимсан.
 М.Юсуф

Саидали Ниёзов  "Саховат ва кўмак " жамғармасининг Чироқчи туман бўлимига 50 миллион сўм хайрия қилди

“Agro savdo holding” МЧЖда 2019 йилнинг ўзида 40 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил қилдик. Иқтисодчи бўлганим учун қўшни Афғонистон бозори, ундаги нархларни ўргандим. Ишлаб чиқарган маҳсулотларимизнинг 80 фоизини экпорт қилдик. 2020 йилдан бошлаб Олмалиқ шаҳрида корхонамизнинг янги филиалини очдик. Ҳозирда умумий 56 та ишчимиз бор, - дейди корхона раҳбари Саидали Ниёзов. 

- Президентимиз томонидан  халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган эди.  Ҳозирги қийин давр ўткинчи. Албатта, яхши кунлар келади. Барчамиз синовдамиз. Синовда барчамиз бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Бундай вазиятда инсонларнинг бир-бирига ёрдам бериши фарз амали ҳисобланади. Биз ишлаб чиқарувчимиз. Биздан савдо дўконлари вакиллари улгуржи нархда ун сотиб олишади. Ҳозир уларга ортиқча нарх қўйма, одамларни ўйла, қийинчиликдан фойдаланиб топган пулинг бир умр сенга татимайди, охиратингни ўйла деб айтаман. Ҳаммасини қийинчиликда виждонини сақлашга чорлайман.


Ҳозир ҳар бир мамлакатда катта қийинчиликлар даври кетмоқда. Фуқаролар Ҳукумат қўйган талабларни бажариб уйида ўтирса, бу билан ўзи ва яқинларининг ҳаётини сақлаб қолган бўлади. Шукурки, Давлатимиз раҳбари биз каби эндигина ўзини эплаётган тадбиркорларни ташлаб қўймади. Миллионлаб кредитлар тўлаб келаётган эдик. Кредитларни тўлаш муддатини 6 ойга музлатиб беришди. Бунақа шароит анча-мунча давлатда йўқ, менимча. Ҳеч ким нега қарзингни тўламаяпсан деб келмаяпти. Давлат тадбиркорга шунча имкон берганда, нега биз четда қараб туришимиз керак, фақат ўзимизнинг чўнтагимизни ўйлашимиз керак? Бундай қилсак нонкўрлик ҳисобланади. Одам шундай қийинчиликда синалади-ку ахир.

Маълумот ўрнида тадбиркор Саидалихон Ниёзов 30 март санасида Чироқчи туманига 15 тонна унни ҳам хайрия  қилган эди

Барча тадбиркорларни саховат ва кўмакка чорлаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР