Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Дезинфекциялаш ишлари давом эттирилмоқда

--- 30-апр, 15:599 1 035

Ҳар куни туман Санитария эпидемилогик осойишталик маркази ва туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамкорлигида касалликнинг олдини олишга хизмат қилувчи дезинфекциялаш ишлари давом эттирилмоқда. Бугун ҳам Чироқчи озиқ-овқат деҳқон бозори ва унга туташ маҳаллалар  дезинфекция қилинди. Ундан ташқари, туман ҳудудидаги таълим  муассасалари, мактабгача таълим ташкилотларида ҳам тўлақонли дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.


Давлатимиз томонидан пандемияга айланган коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олишга  қанчалик кўп ҳаракат қилинмасин, қанчалик кўп маблағ сарфланмасин, барибир юртдошларимизнинг  бу хавфга оқилона муносабатда бўлиши, зарурат бўлмаганда жамоат жойларига боришдан тийилиб, уйда бўлиши ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши кутилган натижага эришишда асосий роль ўйнайди.
Юртимиз шифокорлари ўзларининг жонини аямай касалликка  қарши курашга, аҳолини бу хавфдан талафотларсиз олиб чиқишга бел боғлаб, фуқароларимизга “Биз сиз учун ишга чиқдик, сиз биз учун уйда қолинг”, дея мурожаат қилишмоқда.
Дарвоқе, инсон соғ-омон бўлса, ҳаётида яхши кунлар кўп бўлади. Демоқчимизки, вақтинча тўй-базмларни, турли тантаналарни тўхтатиб, мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиб кетишининг олди олинишига ҳар ким шахсий ҳисса қўшиши, ваҳимага берилмасдан ҳамжиҳатликда бу синовни енгиб ўтишга ҳаракат қилиши лозим.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR