Чироқчи туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фуқароларга озиқ-овқат махсулотлари етказилмоқда
Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида карантин шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига хайрия ва ҳомийлик ёрдамлари марказлашган ҳолда етказиб берилмоқда.
![]() | ![]() |
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туман марказидан олис ҳудудлар аҳолисига юборилган инсонпарварлик ёрдами ўз эгаларига топширилди. 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 дан ошиқ оилаларга бугун озиқ-овқат махсулотлари етказилди.
Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида вақтларини уйда ўтказаётган аҳолининг ижтимоий-муҳофазага муҳтож қатламлари ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Карантин даврида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиш борасида Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан олиб борилаётган тизимли ишларга тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Карантин эълон қилингандан бери туманда эҳтиёжманд оилаларга 3000дан ортиқ озиқ-овқат тўпламлари етказилди.
























