Сел – тоғ ва адирдан катта тезлик билан пастга оқувчи, йўлида учраган нарсани вайрон этишга қодир қаттиқ жисм аралаш қуйқа сув оқими. Бундай офат турли комуникация ускуналари, бино, қурилмалар, сув иншоатлари ва суғориш дренажлар тизимини вайрон этиб, мамлакат иқтисодиётига моддий жиҳатдан катта зарар етказибгина қолмай, кўпинча уй ҳавонлари, ҳатто, баъзан одамлар умрига ҳам зомин бўлмоқда.
Селнинг етказадиган моддий зиёни жуда катта, бироқ унинг зарари бу билан чегараланиб қолмайди. Ернинг юза қисмида бўлган ҳосилдор тўпроқ қатламини ювиб кетиб, унинг ҳосилдорлигини камайтиради, демак ундан фойдаланиш имкониятларини ҳам чегаралайди. Ҳосилдорлик қатламининг ювилиб кетилиши оқибатида бу биохилма-хилликка ҳам таъсир қилиб, кейинчалик қақроқ ерга айланиш оқибатида экологик самарадорликнинг ҳам пасайишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита зиён етказади. Яъни, сел тошқинлари юз берадиган жойларда экологик ва иқтисодий шароит сезиларли даражада ёмонлашиб, кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.
Селни баратараф этишдан кўра, унинг олдини олиш арзонроқ тушади. Бунинг устига унинг олдини олиш чоралари сезиларли даромад олиб келиши мумкин. Хусусан, туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида туманимизнинг Мирзатўп маҳалла фуқаролар йиғинида ёмғир сувларидан зарар кўрган қишлоқларда сел хавфини олдини олиш учун махсус сув йўллари очилмоқда. Катта диаметрли сув ўтказиш қувурларининг керакли нуқталарга ўрнатилиши сел хавфини олини олишга хизмат қилади.
О.Жахбаров,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими