Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ўзингни англамоқчимисан? – Китобга ошно бўл!

--- 06-май, 20:129 1 027

Дунёни ларзага солган пандемия одамлар юзига кўзгу тута олди. Аслида барча нарсадан ҳам инсоний туйғулар устун эканлигини яна бир бор исботлаб берди. Охирги пайтларда ўз шахсий манфаатимизни кўпнинг манфаатидан юқори қўяётганимиз яққол намоён бўлиб қолди. Бунинг барчасига сабаб битта яни билимсизлик. Масаланинг моҳиятига тушуниб-тушунмай тортишамиз ва бунинг оқибатида бир қанча кўнгил хираликларни юзага келтирамиз. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Чироқчи туман Кенгаши депутатлар гуруҳи айнан ҳозирги пандемия шароитида барчанинг уйида бўлганлиги сабабли уларга китоб ўқишларини тавсия қилади. Китобнинг ўз олами бор, агар уни ўқишни бошласангиз ўзга оламга тушиб қолишингиз аниқ. Мабодо қайси китобни ўқишни билмаётган бўлсангиз сизга айрим китобларни ўқишни ҳавола этамиз: Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом”, тарихий асарлардан “Бобурнома”, “Темурнома”, “Сиёсатнома”, “Зафарнома” ва жаҳон адабиётидан  Марио Пюзонинг “Чўқинтирган ота”, Александр Дюманинг “Уч мушкетёр” каби асарлар шулар жумласидан.
Инсон ўзини англамас экан шунга ўхшаш жараёнларни табиий ҳолдек қабул қиламиз. Агарда бизда кенг дунёқараш шаклланган бўлса эди, баъзи бир ҳаракатларимиз ўзимизга эриш туюлган бўлар эди. Бунинг давоси бор. Малҳамнинг номи эса –китоб. Китоб инсонга нафақат билим беради, шу билан биргаликда кенг дунёқараш ва юксак маънавият шаклланишида бош омил бўлиб хизмат қилади. 

Феруз Шомуродов,
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR