Қарши шаҳрида 7-майдан бошлаб шахсий автомобиллар ҳаракати ва йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда 6-май куни вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳудуд аҳолисига йўллаган мурожаатида маълум қилган.
Вилоятда, шунингдек, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари, савдо дўконлари ҳамда меҳмонхоналар (нонуштасиз) фаолияти ҳам қайта тикланади. Ушбу ўзгаришлар Қашқадарё вилояти “яшил” ҳудуд деб топилгани билан боғлиқ — айни вақтда вилоятда коронавирусга чалинган бирор бемор йўқ.
Вилоят "яшил" ҳудуд дея топилгандан кейин қатор савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолияти қайта тикланди. Айни вақтда Чироқчи туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиев ва ишчи гуруҳ аъзолари туман бўйлаб савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш тармоқларида карантин ва санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бориши зурурлиги хусусида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Қайд этиш жоиз, агар эпидемиологик вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланади. “Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Aксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз”, — деб таъкидлаган эдилар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.