2020 йил 17 май куни соат тахминан 19:00лар атрофида Чироқчи туманида “Matiz” русумли автомашинанинг йўлдан чиқиб кетиши натижасида автоҳалокат содир бўлган.
Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 41 ёшли аёл – Қ.Л. воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда туман ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи Актам Тожиев хабар берди.
4 киши (машина ҳайдовчиси бўлган аёл – 34 ёшли Қ.Н., болалар 7 ёшли М.У., 5 ёшли М.О. ва 4 ёшли А.А.) жароҳатланиб, туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинди.
Улар стандарт бўйича текширувлардан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда уларнинг барчаси ўрта оғир ҳолатда.
Маълумот ўрнида машина ҳайдовчиси Қ.Н нинг ҳайдовчилик гувоҳномасини 2019 йилда олганлиги ва етарли автомашина бошқариш кўникмасига эга эмаслиги шунингдек, тезликнинг меъёридан ортиқлиги фалокатга сабаб бўлган. Автоҳалокат натижаси эса бир кишининг умрига зомин бўлди. Йўл қоидасига амал қилинг, Сизни уйда оилангиз кутмоқда!