Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинади

--- 19-май, 09:039 917


Куни кеча  вилоят ДХХ бошлиғи ўринбосари  Мансур Имомқулов, туман ДХХ вакили Рустам Сапарбоев, туман ИИО ФМБ ходими Қахрамон Бойғозиев, туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиевлар ҳамда туман бош имом хатиби Бекзод Нарқуловлар  жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар хонадонида бўлди.
    
Мутасадди вакиллар  жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат махсулотлари тарқатди.
    
Фуқаролар билан бўлган суҳбати давомида М.Имомқулов бугунги синовли кунларда ҳар бир фуқаро Давлатимиз Раҳбарининг доимий эътиборида эканлигини алоҳида таъкидладилар.
ДХХ вакили жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқароларнинг уй-жой, тиббий ёрдам, нафақа ва моддий ёрдам каби уларни қийнаётган масалаларни ўрганди ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берди.
    
Шунингдек, уларга айни пайтда уйда ўтириб, ўз ва яқинлари саломатлигини асрашлари лозимлиги тушунтирилди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Сентябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР