Бугун туман ҳокими Хуррам Жураев ва 2 сектор раҳбари туман прокурори Баходир Худойқуловлар ҳамда мутасадди раҳбарлар Қизилчовра маҳалласида бўлишди. Хонадонма-хонадон юриш тамойили асосида туман раҳбарлари селдан жабр кўрган фуқаролар билан суҳбатлашишди.
Фуқаролар билан суҳбатлашган туман ҳокими уларнинг сув тошқинидан зарар кўрган уйларини бузиб олишларида ишчи кучи ажратилишини таъкидлади. Шу куннинг ўзида туман Ободонлаштириш бошқармасининг 40 нафар ходимлари Суннат Товшаров ва Шобдулла Минглиевларнинг сел тошқинларидан зарар кўрган уйларини бузиб олиш ишларига киришди. Авария ҳолатидаги мазкур икки иморатни бузиб олишда техника хавфсизлиги ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳамда қурилиш материалларни яроқсиз ҳолатга келтирмасдан бузуб олишлари айтиб ўтилди.
Туман ҳокими Хуррам Жураев фуқаролар билан бўлган учрашуви давомида маҳалла масъулларини ишини қаттиқ танқид қилди. Очиқ мулоқот давомида туман раҳбари маҳалла раиси ва унинг ёрдамчилари ҳамда профилактика инспекторини ишда қолиш қолмасликларини ўртага ташлади. Энди маҳалла аҳли янги маҳалла раҳбарларини сайлашади ёки уларга яна бир бор имкон беришади.
Маҳалла бўйлаб уйма-уй кирган туман раҳбарлари аҳоли томорқаси ва ҳовлисидан ўтган сув йўлларни тозалашларини фуқароларга тушунтиришди. Шунингдек, маҳалла ўртасидан ўтган йиллар давомида тозаланмасдан келган катта ариқ ҳам махсус техникалар ёрдамида тозланиши эртадан бошланиши бу ишларга маҳалла аҳолиси ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳашар йўли билан ёрдам беришларини туман раҳбари аҳолидан сўради.
Туман ҳокимининг сўзларидан рухланган қизилчовраликлар маҳалладошларининг уйига ёрдамга отланишди. Бошқалар эса сув йўлларни тозалаш учун белкўрак яна кимдир кетмон кўтариб ҳашарга чиқишди. Тез орада Қизилчовра маҳалласида селдан зарар кўрган томорқаларда экинлар яна қайда кўз очади.