Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

1 ИЮНДАН НИМА ЎЗГАРАДИ?

--- 26-май, 16:379 1 020

1 ИЮНДАН НИМА ЎЗГАРАДИ?

1.  Айрим тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан вақтинча озод қилинади
2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:
  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари;
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари;
  • жамоат транспорти корхоналари;
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
  • йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар
2. Нафақа олувчилар сони оширилади
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади
3. Фитобарлар ташкил этилади
Тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида, шунингдек босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади
4. Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади
Импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.
Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.
Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади
5. Маҳаллий экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади
Маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш, шунингдек, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмлари жорий этилади
6. Ваколатли органлар тадбиркорларга лицензия олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам берадилар
Тадбиркорларга лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг — санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Бунда, ваколатли давлат органлари тадбиркорларга малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно
7. Металл прокатининг ҳар бир тўпига сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади
Сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак.
Сифат тўғрисидаги ҳужжат техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштирилади.
Бунда, ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораторияси бўлмаса, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида синовдан ўтказишга йўл қўйилади.
8. “Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорининг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми кучга киради
9. Юридик шахслар биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказилади
Қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:
  • товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
  • маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
  • биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш
10. Ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади
Фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз, 50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда тижорат кредитлари ажратилади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR