Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

«Саховатли инсонлар» хайрия лойиҳаси Чироқчидаги оилаларга эҳсон тарқатди

--- 27-май, 10:369 1 610


Юртимизда карантин жорий этилгач, кўплаб оилалар моддий томондан қийин ҳолатда қолди. Шундай шароитда кўплаб тадбиркорлар ва фаоллар томонидан ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш мақсадида хайрия акциялари ташкил этила бошланди.
Aлбатта, бундай хайрли ишларни ибрат намуна сифатида эътироф этишимиз лозим.

Карантин вақтида туманимизнинг биргина Олмазор маҳалласида истиқомат қилаётган Равшан Холиқулов, Собир Эштемиров, Искандар Раззоқов, Юқуб Нозлиев, Рахим Каримов, Ислом Бобомуродовлар маҳалла раиси Парда Норматов бошчилигида маҳаллада хайр-эҳсон қилувчиларни бирлаштирган «Саховатли инсонлар» эҳсон лойиҳасини йўлга қўйишди.

«Саховатли инсонлар» лойиҳаси давомида бугунги кунга қадар яхши инсонлардан маҳалламиздаги 200 га яқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари тарқатиб чиқилди. Бундан ташқари, кўплаб тадбиркорлар ўз маҳсулотлари, фуқаролар ҳам рўзғор маҳсулотларини эҳсон қилишмоқда, - дейди маҳалла раиси Парда Норматов. - Ҳозиргача Олмазор маҳалласи  ва унинг атрофида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам берилмоқда.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR