Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. 2019 йил 27 декабрь куни Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви тарихий воқелик сифатида ёшларнинг қалбида абадий муҳрланади десак, муболаға бўлмайди.
Бугун Чироқчи туманининг сувга ташна лалми ерларида артизан қудуғлари қазилиб чўлда боғ яратиш ишлари жадал ривожланмоқда. "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси эса юртимиз ёшларининг кўнглидан жой олгани айни ҳақиқат. Жорий йилнинг 3 апрелида туманимизга ташриф буюрган Турсинхан Худайбергенов туманимизнинг Кўкдала кенгликларида тарвуз етиштирувчи миришкор деҳқонлар билан учрашган эди. "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳасини Чироқчи туманида янада ривожлантириш масаласида берган топшириқлари натижасида бугун минглаб чироқчилик ёшлар ўзларининг ерларига эга бўлишди ва ўз бинесларига тамал тошини қўйиб улгуришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаевларнинг Чилжувут маҳалласи лалми ер майдонларида томчилатиб суғориш асосида чўлда боғ яратаётган "Қўзиев Сайдулла Ашурович" фермер хўжалиги даласида чилжувутлик ёшлар билан учрашди. Меҳмонлар фермер хўжалиги даласида барқ ўриб ривожланаётган узум кўчатларини парвариш қилаётган ёш йигит-қизлар меҳнати ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ёшларга қаратилаётган ишлар натижаси билан танишди.
Учрашувда туман ҳокими Хуррам Жураев "Қўзиев Сайдулла Ашурович" фермер хўжалиги томонидан амалга оширалаётган ишлар ва туманнинг Кўкдала ҳудудида яратилажак боғлар лойиҳаси тақдимоти билан Давлат маслаҳатчисини таништирди. Яқин 2-3 йил ичида Чироқчининг лалми ерларида узумзор, бодомзор, писта ва ёнғоқзор ҳамда бошқа серҳосил мевали боғлар яратилади. Бу ишларда албатта, туманимиз ёшларининг ҳиссаси катта, - дейди учрашувда туман ҳокими Х.Жураев.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлиги таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китобхонликка йўналтириш, билим олиши, касб эгаллашига шароит яратиш, қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳозирги кунда "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси асосида лалми ер майдонларини ўзлаштириб, қақроқ ерларда боғ яратаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда сўзга чиққан ёшлар ўзларининг бор куч-ғайратини юртимизнинг гуллаб-яшнашига, шунингдек, туманимизнинг лалми ерларини ўзлаштиришда боғзорларни ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳамда ҳар доим Президентимизга камарбаста бўлишга ваъда бердилар.
Учрашув давомида "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси асосида Чилжувут маҳалласи ёшлари ҳам лалми ер майдонларини ўзлаштириб янги боғлар яратишни мақсад қилишгани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалари Президент маслаҳатчиси ва вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.