Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА БИР КУНДА 20 ТА ҚОИДАБУЗАРЛИК ҲОЛАТИ. БУ КЎП ЭМАСМИ?

--- 29-май, 17:309 1 269


Мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси аниқланганиб, карантин ҳолати жорий этилгандан сўнг, афсуски, электр энергияси ва газ тарсоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари кўпайди.  “МИБ билмай қолади” деб карантиндан усталик билан фойдаланмоқчи бўлган шоввозлар хато қилганини МИБ ходимлари келгандан сўнг англашяпти. Айниқса, қилган бу ишларга уларга қанчага қимматга тушишини билганларидан сўнг. 
Жорий йилнинг 1 майдан 28 майгача бўлган вақт оралиғида Чироқчи туманида электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланган 64 та истеъмолчилар аниқланиб, тармоқдан узилди.
Ҳолатларнинг 20 таси 28 май кунида аниқланди. Улар ҳаммаси электр энергияси тармоғига ноқонуний, ўзбошимчалик билан уланган. 
Ҳуқуқбузарларимиз давлатга 52 млн. сўмдан ортиқ зарар етказган. 
Бугунги халқимиз бошига оғир синовлар тушган бир пайтда уларнинг қилган бу ишлари тўғримикан?

МИБ Чироқчи туман бўлими.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR