Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчилик деҳқонлар ғалла ўрим-йиғимига шай

--- 04-июн, 20:239 1 107
                                                                                                                                 Ғалла – 2020
Чироқчи тумани деҳқонлари жорий мавсумда 50 456 минг гектар, шундан 41 513 гектари лалми ҳамда 8 943 гектар cувли майдонларга дон экиб, ҳар гектар ердан ўртача (лалми 18-20, сувли 70)  центнердан, жами 48 минг 335 тонна ғалла етиштиришни режалаштирган. Ана шу эзгу мақсад йўлида етиштирилган мўл ҳосилни қисқа фурсатларда нес-нобуд қилмай йиғиб-янчиб олиш мақсадида барча ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Бугун-эрта туманда ғалла ўримига киришилади. 2020 йил ҳосилини ўриб-йиғиб олишга қадай тайёргарлик кўрилганини, ўрим-йиғим пайтида агротехник тадбирларни карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, ўрим-йиғим отрядларини шакллантириш юзасидан туманнинг Чиял  қўрғонида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ва сектор, фермер, ўрим-йиғим отрядлари раҳбарлари, тажрибали операторлар ва миришкор деҳқонлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Хуррам Жураев янги ҳосил ўрим-йиғими тараддудида турган ғаллакорлар ва ўрим-йиғим отряди қатнашчиларини мавсум бошланаётгани билан қутлаб, жорий йилги ҳосил янада баракали бўлишини тилади. Чироқчилик ғаллакорлар зиммасида бу йил жуда катта масъулият турганлигини, ҳосилни нест-нобудсиз қисқа муддатда сарамжонлаб олиш лозимлилигини алоҳида таъкидлади.

“Нева”, “Енисей”, русумли 55 та комбайнлар эрта тонгданоқ Чиял қўрғонига олиб келинди. Шу пайтгача туманда 26 та ғалла ўрим комбайни мавжуд бўлган бўлса, энди комбайнлар сони 81 донага етди. Бу йил энди аввалги йилларга ўхшаб комбайндан муаммо бўлмайди. Даллаларда ғалла кўп, миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай, уюшқоқлик билан мавсумни пухта режа асосида олиб бориш зарур, -дейди туман ҳокими семинарда.
Бу йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумини ташкил этувчи отрядлар таркиби, комбайн операторлари, уларнинг ёрдамчилари, ғалла ташиш транспорти ҳайдовчилари, ички ишлар вакиллари, ишчи-ходимлар ва отряд раҳбарларининг рўйхати тўлиқ шакллантирилди.

– Жорий йилги ўрим-йиғимда жами 50 отряд иштирок этади, – дейди туман Ҳисоб китоб мониторинг маркази раҳбари Самариддин Салаев. – Бундан ташқари, ўрим-йиғимни 20-25 кунда якунлаш мақсадида қўшни туманлардан ҳам қўшимча комбайн, оператор ва ёрдамчилар олиб келинади. 

Вилоятнинг бошқа туманлари сингари Чироқчи тумани далаларида ҳам ғалла ўрим-йиғимга пухта тараддуд кўрилган. 81 та ғалла ўриш комбайни, механизаторлар гуруҳлари мавсумга олдиндан қизғин тайёргарлик кўрган бўлса, “Рахим” фермер хўжалиги томонидан 2 дона, “Ғудол бобо” “Равшанов Хумоюн Асадуллаевич”, ”Қўзиев Сайдулла Ашурович” фермер хўжаликлари томонидан 1 донадан жами 5 та янги комбайн сотиб олгани ўрим мавсумини янада қисқартириш, суръатини кескин ошириш имконини беради.

Бу йил етиштирилган бор ҳосилни қабул масканларига жамлаш (фермерлар ихтиёрида қолдирилаётганини ҳам) тизимининг жорий этилаётгани, Шаҳрисабз "Дон -халқ ризқи” акциядорлик жамияти қошида янги замонавий ҳосил сифати, синфини ўта тўғри меъёр даражасида аниқлайдиган замонавий лабораториянинг ишга туширилгани фермерлар ҳосилини талофатсиз сақлаш, зарур ҳолларда ун ҳолида тортиб бериш қулайликларини яратади.
Семинарда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, миллий урф-одатларимизга кўра бўрдоқига боқилган буқа қурбонлик қилинди ва новвоснинг гўшти ҳудуддаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, камбағал, боқувчисини йўқотган, оиласида ногиронлиги бор, вақтинча ишламайдиган оилаларга эҳсон сифатида улашилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR