Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Банк ва мижоз ўртасидаги келишмовчилик суд қарори билан ечим топдими...?

--- 08-июн, 11:489 1 709

Кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи бир қанча қонунлар қабул қилиниб, уларни жорий қилиш натижасида мамлакатимиз ривожига катта хисса қўшилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, “Марказий банк тўғрисида”ги қонуни ва “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги қонуни ва бошқа бир қанча қонунларни санаб ўтиш мумкин.
Ҳурматли Президентимиз томонидан ҳар йили тадбиркорликни ривожлантириш, уни қўллаб қўвватлаш ва уларга кўмак бўлиш учун чиқараётган Фармонларининг учдан иккисида ҳам айнан тадбиркорларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар, жумладан, уларнинг фаолиятини имтиёзли молиялаштиришга қаратиб келмоқдалар.
Мамлакатимиз ривожидаги тадбиркорлик фаолиятига кўмак шу тарзда режалаштирилганки, молиялаштириш жараёнининг ўзи табақалаштирилган. Жумладан, кичик бизнесни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида “Микрокредит” тижорат банкларнинг ташкил этилди. Мазкур банклар томонидан берилаётган микро (кичик) кредитлар ҳам мамлакатимиз ривожида катта аҳамият касб этганлиги ўз исботини топмоқда.
Кредит муносабати икки субъект ўртасида юзага келиб, бири пул эгаси, иккинчиси пулга муҳтожлар ҳисобланиб, шу ўринда, қарз шартномаси билан кредит шартномаси ўртасидаги фарқларни ажратиб олиш муҳим.
Биринчидан, кредит шартномаси бўйича кредитор сифатида фақат махсус объектлар, яъни банк ёки бошқа кредит ташкилотлари қатнашади.
Иккинчидан, кредит шартномаси бўйича қарзга олувчи кредиторга фоизлар тўлаши шарт бўлиб, учинчидан кредит шартномаси фақат ва фақат ёзма шаклда тузилиши шартлиги билан қарз шартномаси билан фарқланади.
Барча кредит шартномаларнинг ҳуқуқий фаолияти билан боғлиқ жараёнлар бир-бирига ўҳшаш нормалар билан тартибга солинади. Хусусан, жаҳон миқёсидаги кредит муносабатида ҳам ҳуқуқий муносабатлар ўҳшаш бўлиб, кредит шартномалари қўйидаги ҳолларда бекор бўлади:
- кредит шартномасининг муддати тугаши билан;
- тарафлардан бири шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда;
- кредит шартномасидаги қарздор томонидан муддатидан олдин пул маблағининг қайтарилиши ва ҳоказо холларда.
Юқорида кредит муносабатлари ҳақида қисқача маълумот беришни жоиз топдик. Энди мавзуга қайтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. 2019 йил 18 январда №12-сонли  кредит шартномаси “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти Чироқчи филиали ва банк мижози “Мухаммадиев Шодиёр ота” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган эди. 
Банк мижози “Мухаммадиев Шодиёр ота” МЧЖ 24 фоиз устама тўлаш шарти, 6 ой имтиёзли давр билан 36 ой муддатга 900 000 000 сўм ажратиш бўйича “Микрокредитбанк” АТБ Чироқчи филиали билан кредит шартномаси тузишади. Бироқ, банк мижозга ушбу кредит шартномасига биноан 417 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағини ажратиб беради.  “Мухаммадиев шодиёр ота” МЧЖ томонидан олинган кредит сўммасининг гаров таъминоти сифатида жамиятга тегишли бўлган “Савдо дўкони ва ошхона” биноси ҳужжатларини тақдим этади. 
Банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ишонч нега паймол бўлди. 2019 йилнинг 6 мартида банк филиали вакиллари томонидан мижозга берилган банк кредитининг мақсадли ишлатилиши хусусида мониторинг ўтказилади. Буни қарангки, тадбиркор томонидан олинган кредит сўммаси эвазига қилиниши ва олиниши керак бўлган  товар-хомашё махсулотлари йўқлиги банк мутасаддиларини шубҳалантиради. Тегишли қонун қоидаларга кўра, банк ва мижоз ўртасида кредит шартномасининг бузилиши ҳолатларини аниқлаган ишчи гуруҳ вакиллари мижознинг кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги учун тегишли тартибда далолатнома тузишади. Шу билан банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ишонч йўқолади.

2019 йилнинг 1 апрель санасида туман прокуратурасига “Мухаммадиев Шодиёр ота” МЧЖ  ва “Микрокредитбанк” АТБ Чироқчи филиали ўртасида тузилган №12-сонли кредит шартномасининг тегишли бандлари мижоз томонидан бузилганлиги тўғрисида тўпланган ҳужжатларлан нусха тақдим этилади.  2019 йилнинг 15 апрелида эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Чироқчи туман бўлими томонидан “Мухаммадиев Шодиёр ота” МЧЖ билан банк филиали ўртасида  2019 йил 18 январда тузилган №12-сонли кредит шартномасининг 6.1, 6.2 ва 7.1 бандлари талабларига кўра, тарафлар ўртасидаги низоли ҳолат суд томонидан кўриб чиқилиши учун судга топшириш мақсадида қайтариб юборилади. Шундан сўнг, банк томонидан 2020 йилнинг 17 февралида Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъво ариза билан мижоздан кредитни муддатидан олдин ундириш мақсадида судга даъво аризаси киритилади. 
Юртимизда карантин эълон қилиниши муносабати билан суд тизимида вақтинча даъво аризалари кўриб чиқиш тўхталилганлиги “Мухаммадиев Шодиёр ота” МЧЖ учун қўшимча вақт тақдим қилди. Афсуски, мижоз бу вақт оралиғида ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармади. Юртимизда карантин қоидалари юмшатилиб давлат ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади ва 2020 йил 29 майда Яккабоғ туманлараро Иқтисодий судининг чақирув қоғозига асосан “Микрокредитбанк” АТБ Чироқчи филиали ҳуқуқшуноси Элдор Қўзиев банк филиали манфаатларини ҳимоя қилиш учун суд жараёнида иштирок этади. Банк ҳуқуқшуноси Элдор Қўзиевга кўра, суд жараёни ҳаққоний ва белгиланган ҳуқуқ нормалари асосида ўтказилган. “Судда раислик қилувчи Ш.Очилов тегишли иш формасида ва даъво аризмани кўриб чиқиб, даъво аризамни қисман қаноатлантириб, банк филиалининг фойдасига қарор чиқариб берган” банк ҳуқуқшуноси Элдор Қўзиев суд жараёнига шундай изоҳ берди.
Банк ва мижоз ўртасида келишмовчиликни суд қарори бир томонга сўриб берган бўлсада, негадир мижознинг суд қароридан қониқмаганлиги ва турли ОАВларга мурожаат қилаётганлигини  тушуниш қийин. Ундан кўра, мижоз томонидан қонуний ечим йўлларини излаш мақсадга мувофиқ бўлар эди... Хулоса ўзингиздан.!

Зафар ФАЙЗИЕВ,
“Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти Чироқчи филиали бошқарувчиси.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR