Чироқчи тумани "Қизил" ҳудудлар тоифасига киритилганлиги ҳақидаги хабарлар ортидан туман аҳолиси ўртасида ваҳима уйғотмаслик ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш айниқса, бозордаги нарх-навони мутадил сақлаш масаласида туман ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида бўлишди.

Шундай бўлса-да, бугунги кунда аҳоли ўртасида тасдиқланмаган хабарлар тарқатиб, жамоатчиликда ваҳима ўйғотишга ҳаракат қилинмоқда. Бозорларимизда эса, баъзи бир “олғир” сотувчилар томонидан шундай ташвишли кунларда вазиятдан фойдаланиб, мўмай пул ишлаб топишни мақсад қилган сотувчилар ҳам учраб турибди.
Мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъуллар томонидан туман деҳқон озиқ-овқат бозори сотувчилари билан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.


