Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизматини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5814-сонли фармони эълон қилинган эди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ( кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) лари ташкил этилиши устивор вазифа сифатида белгиланди.
Мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлигини ва инсон соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, санитария-эпидемиология назорати хизмати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бугунги кунда баъзи, фуқароларимиз олиб борилаётган ислоҳотларни тушунишни исташмаяти.
Чироқчи туманида ДСЭНМ ходимларининг туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланиши ва улар бирорта мутасадди раҳбарлар қабулига кираолмаганлиги ҳамда Халқ қабулхонасига борганда ҳам бирорта мутасадди мурожаатига эътибор бермаганлиги тасвирга олинган видеода акс этган. Аслида туман ҳокимлиги масъуллари ўзига берилган вазифаларни бажариш учун ҳудудларга чиқиб кетишганлигини айтиб ўтиш жоиз. “Кабинетда ўттириб ишлаш вақти ўтди” Халқ қабулхонасида эса уларни мурожаатлари қайдлар дафтарига қайд этиб қўйилган. Бу билан туман мутасаддиларини оқламоқчи эмасмиз фақат бор гапни айтишга жазм қилдик.
2020 йилнинг 9 январида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи Бахром Алматов бошчилигида “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизматини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги давлатмиз раҳбарининг фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазилиги ҳузуридаги санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма йиғлиш баёнига асосан 2019 йил 24 декабрдаги №48-сонли буйруғининг 3-, 4-бандлари ва 5-бандининг 2-хатбошиси бекор қилинганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазилиги ҳузуридаги санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йил 7 январда қабул қилинган №2-сонли буйруғи таништирилди.
Тизимда фаолият олиб бораётган барча ходимларга муассаса тугатилаётганлиги муносабати билан ишдан бўшатилиши тўғрисидаги берлган огоҳлантириш хатини бекор қилиш тўғрисида барча ташкилотларга кўрсатма берилди. Шунингдек, ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда штат бирликларини босқичма-босқич 2020 йил 1 апрелга қадар мақбуллаштириш ишларини ташкил этиш ва ўрнатилган тартибда ходимлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.
Жорий йилнинг 10 январида Қарши шаҳрида вилоят Санитария эпидемиолгик осойишталик маркази мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазилиги ҳузуридаги санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директор ўринбосари Саидмурод Саидалиев бошчилигида агетликнинг №2-сонли буйруғида берилган вазифалар ижросини жойларда таъминлаш масаласида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шу кунинг ўзида туман ДСЭНМ мажлислар залида ҳам туман ҳокими ўринбосари Э.Арзиев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т.Ашуров, туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази бош врачи В.Худояровлар ҳамда ДСЭНМ ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазилиги ҳузуридаги санитария эпидемиологик осойишталик агентлигининг №2-сонли буйруғи ўқиб таништирилди. Шунингдек, 3 январдаги туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази бош врачи В.Худояровнинг ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлари бекор қилинди.
Қисқариша тушаётган ходимларнининг ишсиз қолиб кетишга туман ҳокимлиги томонидан йўл қўйилмаслиги ҳар бир мутахасиснинг ўз ихтисослиги бўйича тегишли ташкилот ва муассасаларда иш билан бандлигини таъминлашга доир барча чора-тадбирларни ишлаб чиқамиз дейди, - туман ҳокими ўринбосари Э.Арзиев.
Р.S: давлатимиз ривожи ва равнақи йўлида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларни кўраолмаётган баъзи фуқаролар халқ ичига кириб уларнинг онгини заҳарлашга тўғри йўлдан адаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто киндик қони тўкилган Ватанини халқаро миқиёсда обрўсизлантиришга ўринаётганлигини қандай тушуниш ўзингизга ҳавола.