Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Икки ярим соат тиғ остида... Чироқчилик аёл оғир синовдан ўтди

--- 10-июн, 14:579 1 338
Синовлари билан гўзал дунё. Ҳар бир неъматнинг қадрига етишимиз учун Аллоҳ томонидан тинмай синаламиз. Аллоҳ шундай меҳрибон зотки, суйган бандаларига дард ҳам беради, қандай оғир касал бўлишига қарамай ҳаракат қилса шифосини ҳам аямайди.

Тиббиётнинг Ватани Ўзбекистон...!  Кўкдала шифохонасидаги замонавий тиббий жиҳозлар, шифокор ва беморлар учун яратилган шароит ва имкониятлар таҳсинга лойиқ. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётир. Замонавий шифохоналар, тиббий дори-дармон ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этилмоқда. Тиббиёти ривожланган хорижий давлатлардан малакали шифокорлар таклиф қилинмоқда. Бу омиллар эса ўз навбатида ўзбек тиббиётини ривожига ҳисса қўшмоқда. 

Чироқчилик малакали шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан бир беморнинг ҳаётига қувонч қайтди. Жорий йилнинг 1 май куни туман марказидан олис Кўкдала қўрғони аҳолисига хизмат кўрсатувчи Кўкдала шифохонасига тез ёрдам машинаси оғир аҳволдаги беморни олиб келди. Беморга ўз вақтида кўрсатилган биринчи ёрдам унинг ҳаётига қувонч улашди. 31 ёшли беморга тўғри қўйилган ташхис ва юқори малака билан амалга оширилган жарроҳлик амалиёти натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди. 

Бахтсиз тасодиф билан бош мия ва умуртқа поғонаси бўйин қисми лат ейиши ҳамда чап юз соҳаси пешона, чакка, бурун, яноқ, кўз ва кўз атрофининг катта қисмининг инсон саломатлиги учун ўта хавфли даражада ертилиб кетиши натижасида 31 ёшли Ш.Н аёлнинг ҳаёти хавф остида эди. Зудлик билан жарроҳлик амалиёти хонасига олиб кирилган бемор малакали жарроҳ ва шифокорлар Б.Эшбоев , Ш.Мирзаева, Б.Хайитовлар томонидан оз эмас нақд икки ярим соат давомида умумий оғриқсизлантириш билан  пластик реконструктив жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Беморга кўрсатилган тезкор муолажалар натижасида беморнинг умумий аҳволи яхшиланди. 

Ш.Нга зудлик билан жарроҳлик амалиёти зарур эди. У шифохонамизнинг энг кучли жарроҳлари томонидан икки ярим соатлик жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Шифокорларнинг айтишича, жарроҳлик амалиёти жуда мураккаб тарзда бўлиб ўтган. Чап юз соҳаси қисмида тўла жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Амалиёт давомида чап юз соҳасининг кўчиб кетган қисмини ўз ўрнига асоратсизларсиз қўйиш энг муҳими кўриш тизимига зарар етказмаслик энг муҳим омил эди. Хуллас узоқ муддатли жарроҳлик амалиётидан сўнг, беморнинг аҳволи 90 фоизга яхшиланди, - дейди Ш.Мирзаева жарроҳлик амалиётида иштирок этган шифокор.

Мутахассисларнинг фикрича, даволаниш тўлиқ тугатилмаган. 31 ёшли аёл 5 кун Кўкдала шифохонасида муолажа олгандан сўнг, вилоят Шошилинч тиббий ёрдам марказига юборлган. Чунки бош миядаги жароҳатларни аниқлаш ва асоратларни олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган текширувдан ўтиши керак эди. Чуқурлаштирилган текширувлардан ўтган беморнинг аҳволи яхшилигини инобатга олиб, фақатгина концерватив усулда даво муолажаларини олиб бориш учун яшаш жойига рухсат берилган.


Жонибек Худойназаров,
Туман тиббиёт бирлашмаси бошиғи ўринбосари.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR