Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди

--- 11-июн, 16:449 1 145
#Адлия_хабари

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 19 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги;

“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги; 

“Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги;

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, Адлия вазирининг Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилиши назарда тутилган.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR