Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Депутат бир оиланинг ер ва мол-мулк солиғини тўлаб берди

--- 12-июн, 09:029 1 018

Коронавирус касаллигига қарши курашиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб жорий этилган карантин шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар турмуш тарзи бироз мураккаблаштиргани бор гап. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан  сайланган Чироқчи туман Кенгаши депутати, “Чоштепа”маҳалласи раиси Хосият Соатова  ўзи сайланган 1-Ўзбекистон сайлов округида бўлди.

Мазкур сайлов округига кирувчи “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи қишлоғида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилани ўз оталиғига олган депутат уларга ун, ёғ, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бадиий китоблар тақдим қилди. 

– Карантин эълон қилинган айни вазиятда мутасаддиларнинг кам таъминланган аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олгани кўнглимизни тоғдек кўтарди, – дейди сойбўйилик Дилбар Жураева. – Оиламизга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандларимга бадиий китоблар олиб келишди. Муҳими, берилган маҳсулотларда эмас, эътиборда. Бундай хайрли ишлар кенг қулоч ёйиб, саховатпеша инсонлар кўпаяверсин. 

Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутати Хосият Соатова оиланинг 202 минг  миқдоридаги ер ва мол-мулк солиғини тўлаб бериш баробарида уларга икки бош қўй олиб беришини ҳам мақсад қилган.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR