Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва юқишининг олдини олишга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда креатив ва ўзига хос янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётганлиги касаллик юқиши ва тарқалиши эҳтимолини камайтиришга хизмат қилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири бу албатта дезинфекцияловчи туннелдир.
- Бозор, аҳоли кўп тўпланадиган жамоат жойларидан бири ҳисобланади. Дезинфекция туннели шубҳасиз, хасталик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради, — дейди И. Ибодуллаев Чироқчи деҳқон озиқ овқат бозори масъулияти чекланган жамияти раиси.
Дезинфекция туннели 12 соат мобайнида ишлаши, бозорга кириб-чиқаётган одамларни дезинфекциялаши мумкин. Дезинфекция жараёнида ўтаётган шахснинг танаси ва қўли учун бошқа-бошқа турдаги антисептик суюқликлардан фойдаланилади.
Касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган бу каби туннелларни туманда аҳоли гавжум масканларга ўрнатиш режалаштирилмоқда