Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Партия ва ёшлар

--- 18-июн, 11:049 1 200


Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши томонидан пандемия вақтида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, кам таъминланган, ижтмиой ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олиб келинмоқда. Хусусан, партиянинг туман Кенгаши томонидан "ЁШЛАР ОЙЛИГИ" доирасида онлайн танловлар ўтказилмоқда. Ана шундай онлайн тадбирлардан бири "Тил миллат кўзгуси" шиори остида ўтказилаётган иншолар танловидир.
Шунингдек, партиянинг туман Кенгаши ташаббуси билан "ЁШЛАР ОЙЛИГИ" доирасида айниқса уюшмаган ёшларни турли тўгарак ва машғулотларга жалб қилиш бўйича Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда онлайн тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш"демократик партияси томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари, бу жараёнда ёшларнинг алоҳида ўрни, партия илгари сураётган ғояларнинг мазмун моҳияти тўғрисида ўтказилаётган онлайн тадбирларда тушунчалар берилаётир.

Ҳозирги пайтда ёшлар ўртасида уларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларни ечимида партияларнинг ўрни ҳақида атрофлича муҳокамалар қилинмоқда.  Яъни, ёшларни бандлик, миграция, одам савдоси ва турли экстримистик оқимларга кириб кетишини олдини олишдаги партия позицияси қандай деган саволларга ёшлар онлайн ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилаётган тадбирларда жавоблар олишмоқда.

Назокат Равшанома,
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши мутахасиси.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR