Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ўзбекистондан бу йил «Ҳаж»га боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлиши очиқланди

--- 24-июн, 09:049 1 403

▪️Ўзбекистондан бу йил «Ҳаж»га боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлиши очиқланди
Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра зиёратларини хорижликлар учун бекор қилиши юзасидан расмий баёнот берди.
Бу йилги Ҳаж мавсумида хорижлик зиёратчилар қабул қилинмайди
Маълум қилинишича, 2020 йил 23 июнь куни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг Саудия Подшоҳлиги томонидан «Ҳаж-2020» мавсуми бўйича қабул қилинган қарор муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган.
"Жорий йилнинг 27 февраль кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш тақиқлаб қўйилди ва 14 март куни эса, Ташқи ишлар вазирлиги орқали Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирининг «Ҳаж-2020» мавсумининг ташкилий ишларини кечиктириб туриш тўғрисидаги расмий хати олинди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида кескин эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 4000 га яқин вирус билан касалланиш, 35-40 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.
Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазиз ана шундай инсон саломатлиги учун мураккаб вазиятни инобатга олиб, «Ҳаж-2020» мавсуми учун чет элдан зиёратчиларни қабул қилмаслик ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда жорий йилнинг 22 июнь куни мамлакат ичида бўлиб турган чекланган миқдордаги зиёратчилар учун ички ҳаж мавсумини ташкил этиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилди.
Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом олами уюшмаси, Мисрдаги Ал-Азҳар мажмуаси ҳамда «Дорул ифто» фатво ҳайъати ва бошқа кўплаб илмий марказлар томонидан маъқулланди.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазизнинг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилишини эслатиб ўтади" - дейилади қўмита ахборотида.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR