Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Хуррам Абдуразикович Джураев Чироқчи туман ҳокими сифатида тасдиқланди!

--- 15-янв, 12:139 2 151
Бугун, 15 январь куни Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг илк сессияси ўтказилди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муасасаларнинг раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, фаоллар ва нуронийлар шунингдек,  вилоят ҳокимининг ўринбосари Сирожиддин Азизов иштирок этди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига биноан номзод Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши томонидан тасдиқланиши кўзда тутилган.
Сирожиддин  Азизовнинг маълум қилишича, қонунчиликнинг бу талабидан келиб чиқиб, Чироқчи туман ҳокими лавозимига 15-Оқчова сайлов округидан сайланган депутат Хуррам Абдуразикович Джураев  номзоди тавсия этилди. Номзод бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.


Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра, Х.А.Джураев туман ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашига тақдимнома киритилди.











Депутатлар Хуррам Абдуразикович Джураевни Чироқчи  туман ҳокими этиб бир овоздан тасдиқладилар.

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR