Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

--- 16-янв, 14:329 1 007


Туман марказидан қарийиб 45-50 километр олисдаги Кўкдала маҳалласининг 111-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ҳамда туман мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда уюушмаган ёшлар, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, иқтидорли спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Чироқчи туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.











Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР