Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар эътиборда

--- 17-янв, 18:279 1 208

Ижтимоий ҳимоя талаб оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда туман Хотин қизлар қўмитаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қўмита томонидан туманимизнинг барча маҳаллаларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди.
 
 Ўрганиш натижаларига кўра, уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материалларига эҳтиёжи бор, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. Ушбу манзилли дастурларга мувофиқ оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитларини яхшилашга кўмаклашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Хусусан, бугун  уй-жойни таъмирлашга эҳтиёжи бор Ўзбекистон маҳалласилик Хуршида Пиримованинг хонадонига 20 миллион сўмлик қурилиш материаллари олиб борилди. Ушбу тадбирлар доирасида комиссия аъзолари эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, зарур амалий ёрдамларни кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР