Туман ҳокимлиги ташаббуси билан 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий спорт тадбирлар ташкил этилди.
Ватанимиз спорти тараққиётига ўз фаолиятлари билан ҳисса қўшиб келаётган 1-сонли БЎСМ волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Бугун болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида ташкил этилган турнирда туманлардаги умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин спортсевар йигит-қизлари иштирок этди. Мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Турнирда иштирокчилар ёш тоифасига қараб икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Якуний натижаларга кўра қизлар ўртасида қуйи гуруҳда 57-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 52-мактаб жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини банд этди. Бу жамоа ёш волейболчилари ҳал қилувчи ўйинда 21-мактабдан келган тенгдошларига имкониятни бой берди.
Юқори синф ўқувчилари ўртасидаги қизғин баҳлардан сўнг финал ўйинига мезбон – 1-сонли БЎСМ ҳамда 166-мактаб жамоалари етиб келишди. Унда мезбонлар жамоаси ғалаба қозонди. 3-ўрин 52-мактабнинг волейболчи йигитларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.