Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Сенатнинг 1-ялпи мажлиси бошланди

--- 20-янв, 18:499 1 106
Сенатнинг 1-ялпи мажлиси бошланди. Унда президент қатнашмоқда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 1-ялпи мажлиси бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.


Сенат мажлиси Олий Мажлис Сенатини шакллантириш очиқлик ва транспарентлик каби демократик тамойиллар асосида миллий сайлов қонунчилиги талабларига асосан амалга оширилгани таъкидланди.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида 84 нафар сенатор сайланди. Юқори палатанинг бошқа 13 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланди.


Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.


Давлатимиз раҳбари янги таркибдаги Сенат аъзоларини юксак номга сазовор бўлганлари билан самимий табриклади.


– Олий вакиллик органи аъзоси бўлиш ҳар бир сенатор учун нафақат катта шараф, балки улкан масъулият ҳам эканини барчангиз яхши тушунасиз. Сенатор – бу аввало халқ ва давлат ишончини қозонган инсон, – деди Президент.


Мажлис давом этмоқда.                                                                                                                                                                                       Shavkat Mirziyoyev Farg‘ona viloyati IIB boshlig‘ini senator etib tayinlashini ma’lum qildi
Toshkentda 20-yanvar, dushanba kuni Oliy Majlis Senatining yangi tarkibi birinchi majlisi bo‘lib o‘tmoqda.                                         


Prezident o‘z nutqida yaqin vaqt ichida Respublika mahalla kengashi rahbari o‘zgarishi, kengashga yangi rahbar etib tayinlanishi kutilayotgan Farg‘ona viloyati IIB boshlig‘i Rahmat Mamatov senator bo‘lishini ma’lum qildi.


Yaqinda Mahalla kengashining rahbarini ham almashtiramiz. Mahallaning tizimi ham boshqacha bo‘ladi, rahbari ham boshqa bo‘ladi. Biz mahallaning jamiyatdagi rolini kuchaytirmoqchimiz.


Shu sababli Mahalla kengashiga ham o‘zim ishongan odamni olib kelmoqchiman. Farg‘ona viloyati IIB boshlig‘ini bekorga chaqirganim yo‘q. U hali sizlardek senator bo‘ladi, Mahalla kengashining raisi bo‘ladi tez orada.


Shavkat Mirziyoyev, O‘zbekiston Prezidenti


Avvalroq Prezident Shavkat Mirziyoyev 13 kishini senator etib tayinlash haqidagi farmonni imzolagani haqida xabar berilgan edi. Prezident 16 nafargacha senatorni tayinlash huquqiga ega.                                                                                                             

Президент: Мажлислар мутлақо бўлмайди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев халқ манфаатлари нуқтаи назаридан қилинадиган ишлар ҳақида мулоҳаза билдирди.


Халқ билан мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилгани натижасида масъулиятли раҳбарларнинг аҳолига ҳузурига бораётгани натижасида ўткир муаммоларга гувоҳ бўлмоқда ва уларнинг ечимини топишга ҳаракат қилмоқда. Шундай амалий ишлар натижасида уйида абгор шароитда яшаётган, касалига дармон бўладиган дориси йўқ одамларни учратмоқда.


Бундай амалий ишлар раҳбарларимиз мажлисбозлик қилиш орқали эмас, бевосита халқ олдига бориб ишлаш кераклигини кўрсатмоқда.


Президентимиз бундан кейин мажлислар мутлақо бўлмайди, деб алоҳида қайд этди.                                                                               


Сенаторлар ҳам ҳудуди манфаатидан келиб чиқиб, ҳудудида яшаётган одамлар дарду ташвишларини билиб фаолият олиб бориши даркор. Бунинг учун уларнинг олдига бориш, улар билан оддий тилда сўзлашиш, одамлар дардига қулоқ тутиш керак.                                                                                                                                                                  Президент: 2020 йилда аёллар масаласига жиддий эътибор қаратамиз


Сенатнинг биринчи мажлиси давом этмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев парламент юқори палатасининг келгусидаги устувор вазифалари юзасидан нутқ сўзламоқда.


– Бу йил яна бир устувор йўналиш – хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратамиз. Яқинда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов хотин-қизлар қўмиталари вакиллари билан Сирдарё туманида уйма-уй юриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганди. Ўрганиш давомида жойларда аёллар муаммолари кўплиги аён бўлди. Шундай оилалар борки, уйида гилами йўқ, дори-дармон олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёш йўқ. Бундай шароитда яшаётган аёлларнинг аҳволини ким тасаввур этади?


Қандай қийин бўлмасин, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган, қийин шароитда яшаётган аёлларга манзилли ёрдам берамиз, уйма-уй юриб аҳволини ўрганамиз. Энди мажлисбозлик, тадбирбозликни камайтирамиз, аниқ ишга ўтамиз. Энди сенатор илгаригидай мудраб ўтирмайди, у даврлар ўтди. Битта аёлнинг аҳволини яхшилай олсак, одамларнинг кайфияти, оилаларда вазияти ўзгаради. Боласи эртага яшашга имконият бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.                                                                                                                               Сенатор - қонунларни саралаб, халқимиз манфаатларига мосларини танлаши даркор


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган сайловлар ҳақида тўхталиб ўтди.


Сайлаган халқимиз ҳам кечаги халқ эмас, сайланган депутатлар ҳам кечаги депутат эмас, деб алоҳида таъкидлади давлатимиз раҳбари.


Сенатор – халқимизга яқинроқ, ҳамма масалаларни чуқур таҳлил қилиб, сўнг қарор қабул қилиши зарур.


Ҳозирги сенаторларга бугунги тарихий йилларда сенатор бўлиш насиб қилди. Сенатор ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган, катта турмуш тажрибасига эга кишилар.


Шу нуқтаи назардан улар қонунларни саралаб, халқимиз манфаатларига мосларини танлайди. Токи келгусида ўша қонунлар халқимизга манфаат берсин.


Сенаторлар жонажон Ватанимизга бефарқ бўлмаган инсон сифатида келгусида барчага ўрнак бўлади. Дунё тан олаётган янги Ўзбекистоннинг қонунчилик, адолат нуқтаи назаридан мақсадларини амалга оширувчилар – бу сенаторлардир.


Ўз навбатида, сенаторлик юксак шараф, ўн карра, юз карра масъулиятдир.


Президент Сенат нафақат тажрибали, ҳаёт тажрибасига эга, балки профессионал жиҳатдан ҳам ҳар жиҳатдан етук эканига эътибор қаратди. Улар орасида иқтисодчилар, ўқитувчилар, журналистлар, тиббиётчилар, жамоат ташкилотлари билан бирга илмий даражага эга домлалар бор.


Сенат томонидан ўтган даврда муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Тўй ва бошқа мросимларни тартибга солиш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. Бу халқимиз манфаатига хизмат қилади. Эндиликда буни амалда таъминлашга этибор қаратиш зарур.


Мажлис давом этмоқда.
Давлат гранти билан ўқитишни кўпайтирмасак бўлмайди – Президент


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат ялпи мажлисидаги нутқида Олий таълим соҳасидаги муаммо ва камчиликларга тўхталди. 


“Қанча кўп пул кетса ҳам давлат гранти билан ўқитишни кўпайтирмасак бўлмайди. Аввал қанча ўқимишсиз бўлса, шунча адолатли бўлишга ҳаракат қилинган. 


Олий таълимнинг қамровини 9 фоиздан 20 фоига етказдик. Лекин олийгоҳнинг ичидаги домла, муаллим, психолог, илимли кафедра мудири йўқ. Уни тарбиялаш учун 10 йил ҳам кам”, дейди давлат раҳбари. 


Президент Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, Самарқанд Давлат университети ректори Рустам Холмуродовга юзланди. Бугунги кунда Олий таълим соҳасида самарқанд тажрибасини бошқа вилоятлар учун ҳам ўқув қўлланма сифатида ишлаб чиқиш вазифасини топширди.                                                                                      Бизда ҳозир адолатсиз тизим, у қонунга тўғри келмайди – Президент


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг биринчи ялпи мажлисидаги нутқида маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, ижро органи аралашувига чек қўйиш масаласига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари бу ҳақда гапираркан, ўзи ҳоким бўлган даврларни ёдга олди. 


“Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб, вилояти апаратига бўлим бошлиғини қўёлмасдим, бюджетдан бир сўм пул олиш уёқда турсин. Вилоят ҳокимининг кучи, таъсири, қонуний ҳеч қандай иложиси йўқ эди.  


Вилоят ҳокимлигини “ремонт” қилишга, район ҳокимлигининг залини “ремонт” қилиб беришга бир сўми йўқ эди. Мана, ҳозир боринглар кўп районлар Тошкентдан яхши. Битта нарсани қилдик. Қонун – устувор, жазо – муқаррар. Бюджет ўзларида қолди”, дейди давлат раҳбари. 


Президент сўзида давом этаркан, 30 йил давомида қарсак чалишни чиройли ўрганилганини урғулади. У маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини ошириш, ижро ҳокимиятининг аралашувига чек қўйишни таъкидлади. 


“Биз тақдиримизга енгил-елпи қарадик. Бугун шошмай муҳокама қиламиз. Шошилиб бўлдик. Шунча хато қилдик. Кенгаш назорати бўлган жойда иқтисодиётда, ободонлаштиришда, одамларнинг кайфиятида ўзгариш бўлганини ишонтириш керак. Агар шу тизимни қилиб, секин-секин ўз ваколатиларни кенгашларга бериб, (ҳокимларга юкланиб) сизлар ҳам кенгашга бўйсуниш тизимига ўтсак адолатли бўлади. Бизда ҳозир адолатсиз тизим. У қонунга тўғри келмайди. Кенгаш раиси ижро органи раҳбари. Биз буни жуда катта меҳнат билан амалга оширишимиз керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.                                                                                                     


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR