Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Туман ҳокими Х.Жураев томонидан чоштепалик аёлнинг уйи таъмирлаб берилади

murojaatlar 05-июл, 14:029 1 212
 

Туманнинг Чоштепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг уйи ҳовли девор билан ўраб берилади ва уй таъмирланиши бошланди. Хонадон бекаси Гулсора Орипова уйини таъмирлаб берилишини сўраб туман ҳокими Х.Жураевга қилган мурожаати амалий натижа берди.
Бугунги синовли кунларда туман раҳбари ўз оталиғига олган оилаларни ҳар томонлама бошини силамоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиб мушкулини осон қилишга ҳаракат қилмоқда. "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари олиб Г.Орипованинг хонадонида бўлган Х.Жураев фарзандларига ҳам ота ҳам она бўлиб, аёл боши билан рўзғор тебратаётган Гулсора опанинг яшаш шароити билан яқиндан танишган эди.

Айни синовли кунларда мазкур хонадонда  таъмирлаш ишларини бошлаб юборилди. Уй ҳовли девор билан ўраб олиниши учун қурилиш материаллари келтирилди. Носоз электр симлари янгисига алмаштирилди. Дераза ўрнатилиб, хонадон ички қисмида монтаж ишлари бошлаб юборилди. Қурилиш таъмирлаш ишларига маҳаллий Кенгаш депутати ва маҳалла раиси Хосият Соатова бош бўлмоқда.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR