5 июль куни Чироқчи тумани ҳокими Х.Жураев, туман ИИО ФМБ ва ДХХ раҳбарлари туман маркази Кишмиштепа маҳалласи Кишмиштепа кўчасида қурилиши режалаштирилган 130 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланишида юзага келаётган баъзи тушунмовчиликларга ойдинлик киритиш мақсадида қурилиш компанияси ва аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Албатта, туғилиб ўсган ота мерос уйини тарк этишни ҳеч ким истамайди аммо туманимиз тараққиёти ва равнақи учун бу хайрли ишларни қилишга мажбурмиз. Зеро, бунёдкорлик ортида фақат ва фақат халқ фаровонлиги мужассам.
"Қурилиш улуғ ташаббус" МЧЖ директори Улуғбек Жураевнинг сўзларига кўра, уй эгаларини рози қилган ҳолда турар-жой мажмуалари бузилиб қурилиш ишлари бошланади. Айни кунгача аҳоли вакиллари билан қонун доирасида келишиб олдик ва уларга компенсация пулларини тўлаб бердик. Шунингдек, фуқароларимизни вилоятимиз маркази Қарши шаҳрида қурган кўп қаватли уйлар ва уларда яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари учун махсус техникалар жалб қилиб, олиб бориб келдик. Шундан сўнг уларнинг фикри ўзгариб, қурилажак уйларимизда яшаш фикрига келишди. Кейин, фуқаролар рози бўлмагунча, уйлари бузилмагунча, бу ердан бир қават ҳам кўтармаймиз.
Фуқаролар билан бўлган учрашув давомида маҳалла оқсоқоллари мазкур хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини ҳамда туман раҳбарларини ёнида туришларини билдиришди. Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда туман ҳокими Х.Жураев: "Уйларни бузмасдан кўп қаватли уйлар қурилишига йўл қўйилмайди, қурилиш ташкилоти ҳар бир фуқарони рози қилиб шундан сўнг қурилишни бошлаши" ҳақида сўз юритди. Тез орада туманимиз марказида 7 қаватли осмонўпар аҳоли турар жой мажмуаси бунёд этилади.