Республикамизда хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнда “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиши учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида 402-сонли қарори тасдиқланганди.
Бугунги кунда Чироқчи туманида ушбу қарор доирасида хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун ажратилган грант лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур қабул жараёнида 318 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиш учун 211 нафар хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Ишчи гуруҳ аъзоларининг хулосасига кўра, 15 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари турли сабабларга биноан рад этилди. Айни соатларда 196 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасалрига кириш учун тавсияномалар тарқатилмоқда.