Чироқчи тумани Оқчова ва Ҳамид Олимжон ҳудудларида яшовчи фуқаролар томонидан туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари рухсатисиз ўзларининг йирик шохли молларини касал бўлганлиги сабабли мажбурий сўйишган. Сўйилган қорамолнинг гўшти эса ўзаро оилавий тақсимлаб олинган. Хайриятки, фуқаролар томонидан зарарланган гўшт махсулоти истеъмол қилинмаган. Мажбурий сўйилган қорамолнинг гўштлари туман СЭОМ мутахасислари томонидан белгиланган нормалар асосида зарарсизлантирилган. Натижада қорамолни сўйиш жараёнида иштирок этган 1 нафар фуқаро (А-22.0) куйдирги инфекцияси билан касалхонага ётқизилди. 2 нафар фуқаро эса ушбу касалликка гумон қилиниб назоратга олинди. Гумондорлар ҳозирда Кўкдала юқумли касалликлар шифохонасида соғломлаштирилмоқда.
Шифокорлар касалларнинг танасидаги характерли тошмаларга қараб, улар чорва молларини сўйишда ёки ҳайвонларни даволашда иштирок этган деган қарорга келишди.
Шифокорга кўра, даволаш камида 15 кун давом этади. Яна 7 киши, шу жумладан касалларнинг қариндошлари, ҳамкасблари ва туман ветеринарлари бир ҳафта давомида шифокорлар томонидан кузатилади.
Туман расмийлари одамларнинг чорва молларидан куйдирги касаллигини юқтирганини тасдиқламади ва шу боис қишлоқда карантин жорий қилмоқчи эмас.
“Текширув ҳайвонларда куйдирги касаллиги борлигини рад этди. Ҳайвонлар юқумли бўлмаган касалликлар натижасида нобуд бўлган”, дейди туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Мойли Хайдаволов.
Хамза Хушвақтов,
Туман СЭОМ ёрдамчи эпидемиологи.