Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя этилмоқдами?

murojaatlar 18-июл, 16:309 881
Фоторепортаж
Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан фуқароларни мақсадсиз кўчага чиқмаслиги хусусида ОАВ воситалари такрор ва такрор огоҳлантирган бўлишига қарамай айрим фуқароларимиз шаҳарда гуёки ҳеч нима бўлмагандек сайр қилиб юришибди.  
Айни соатларда туман Ички ишлар ва Миллий гвардия туман бўлими вакиллари туман бўйлаб карантин қоидаларига риоя қилиш хусусида профилактик тадбирларни ўтказишмоқда. Олиб борилаётган тарғибот тадбирларидан тўғри хулоса чиқармаган айрим тумандошларимиз рейд тадбирлари "иштирокчисига" айланишди.Уларга ҳуқуқ тартибот вакиллари карантин қоидаларига амал қилиш ўзи ва оиласи саломатлигини асраш эканлиги тўғрисида тушунчалар беришди.  
- Баъзи фуқаролар эса карантин қоидаларига амал қилмагани камлик қилгандек, турли баҳоналарни важ қилиб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди. Ушбу ўтказилаётган рейд тадбири орқали фуқароларимизни огоҳликка чақиряпмиз. Афсуски, баъзи фуқаролар буни тушунишни исташмаяпти. Ҳурматли тумандошлар карантин қоидаларига амал қилинг. Ўзингиз ва оилангиз ҳаётини хавф остида қолдирманг, дейди Миллий гвардия туман бўлими бошлиғи Муродулла Михлиев.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР