Чироқчи туманида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу ҳаракат доирасида ўз ҳиссасини қўшишни истовчи талабгор ташаббускорлар, корхона ва ташкилотлар кўпайиб бораётганлиги кишини хурсанд қилади.
Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев: “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси доирасида 5286 та оилага ҳар 15 кунда 350 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам, яъни озиқ-овқат жамланмалари етказиб берилмоқда. Бугунги кунда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга 5-босқич озиқ-овқат масулотлари тарқатилмоқда. 945 та хонадонга 223 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, бугун туман бўйлаб маҳаллаларда яшаётган кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини маҳалла масъуллари хонадон соҳибларига етказишмоқда.