Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборатномаси, 1998 йил 5-6-сон 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби туғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маьлумотлари миллий базаси 11.12.2017 йил 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижросини ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Кенгашининг Ахборатномаси, 1993 йил 9-сон 320-модда) 6-моддасига асосан:
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниклаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шароитларда ракобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонинг 100 фоизи микдорида, бу 124 кишини (2-иловага мувофик) ташкил этади.
Шу жумладан:
- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ва кўп болали ота-оналар учун 25 фоиз (31 киши);
- умимий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилари 46 фоиз (57 киши);
- сафарбарлик чакируви захирасида хизмат ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 12 фоиз (15 киши);
- ногиронлар учун 3 фоиз (4 киши);
- пенсия олди ёшидаги шахслар учун 8 фоиз (10 киши );
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари кўлланилишидан озод килинган шахслар 4 фоиз (5 киши);
- одам савдоси курбонлари учун 2 фоиз (2 киши);

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария - гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши лозим.

4.Тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлари 2021 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Мухтожлар учун иш уринларини захирага куйиш (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мабойнида таъминлаши, бу хакида туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом булгандан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор килинсин.
6.Ушбу қарорда ногиронлар учун захирага қуйиладиган иш ўринларини белгиланган сонидан ортикча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.
7.Мухтожлар учун иш ўринларини захирага кўйиш буйича туман ҳокимининг қарорни бажармаган кархона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни асоссиз равишда рад этганлиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.
8. Барча корхона, муассаса ва ташкилотларга ҳар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 5 кунигача ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ шакл буйича мухтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот такдим этсин.
9. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (А.Сапаров) га:
бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказлишини таъминласин.
бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказлишини таъминласин.
10. Туман ҳокимининг 2019 йил 26 сентябрдаги Х-3514/09 сонли карори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Бобоқулов зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Х.Джураев
Чироқчи туман ҳокими.