Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАГА ТЕЛЕВИЗОР СОВҒА ҚИЛДИ

murojaatlar 04-июн, 18:009 757
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг ўтган ҳафта 27 май куни "Оқолтин" маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 гуруҳ ногирони бўлган Лайло Лапасованинг яшаш хонадонига электр тармоғи тортиш ва икки нафар фарзандлари учун телевизор олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. 
Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор кун сайин ошмоқда. Бугун туман ҳокимининг совғасини Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши котибияти мудири Фарҳод Боботов ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулчирой Соатовалар топширди ва Лайло Лапасова билан дилдан суҳбат қуришди. 

- Телевизор олишга оиламизнинг имкони йўқ эди, - дейди Лайло Лапасова. - Турмуш ўртоғим ҳам иккинчи гуруҳ ногирони, эр-хотин бир бўлиб рўзғор тебратаяпмиз. Туманимиз ҳокими маҳалламизда қабул ўтказган куни мен ҳам бориб муаммоларим билан мурожаат қилган эдим. Ҳоким бувамизга раҳмат оиламизнинг бир неча йиллик муаммоларига бир зумда ечим топди. Мана телевизорли ҳам бўлдик, эртага хонадонимизда чироқ нур сочади.

Aёллар турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мавжуд муаммоларини ҳал этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада туманимизда ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR