Ишонч телефони:

8 (375) 56-22-002

Расмий муносабат

murojaatlar 10-авг, 14:389 280
Nasafnews.uz сайтида эълон қилинган "Нодир Эркаев чироқчилик ёшлар етакчиларига планшет етказган тадбиркорнинг пулларини бермади." сарлавҳали танқидий мақола юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 19 апрелидаги Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VI-63-37-4-66-К/22-сонли қарорига кўра, "Чироқчи туманидаги маҳалла етакчиларига планшет харид қилиш ҳаражатлари учун маблағ ажратиш ҳақида" 2022 йилнинг 19 апрель куни Чироқчи тумани ҳокимининг 156-4-66Қ/22-сонли қарори тасдиқланган.
Мазкур қарорнинг 2-бандида туман Молия бўлими мудири Ш.Махматқулов зиммасига "Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан тумандаги маҳалла етакчиларига планшетлар сотиб олиш ҳаражатлари учун туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига 235 млн. сўм маблағ ажратиш" юклатилган.
Чироқчи тумани ҳокимлиги ва якка тартибдаги тадбиркор Ҳ.Қиличева ("ЯТТ Қиличева Ҳамида Боймуродовна") ўртасида тузилган 2022 йил 7 февралда тузилган олди-сотти шартномасига кўра тадбиркор томонидан, ҳар бирининг қиймати 2 350 000 сўм миқдорида бўлган 100 дона G-Tab F8 8 inch 4G LTE Tablet-android 10.0 GO Tablet PC wint 16 GB STORAGE русумдаги планшетлар етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида, “Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-тамоилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади” деб белгиланган бўлсада, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда 2022 йил 7 февралда 100 дона планшет сотиб олиш учун шартнома тузилган. 
Бундан ташқари, шартноманинг 2.2-бандида харидор маҳсулот қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлаб бергандан сўнг маҳсулотни етказиб берилиши белгиланган бўлсада, харидор бирон сўм тўлов амалга оширмасдан сотувчи маҳсулотни тўлиқ етказиб берган.
Яккабоғ туманлараро Иқтисодий судининг 2022 йил 13-июндаги 4-1086-2201/472-сон “Чироқчи тумани хокимлиги билан кредитор “Қиличева Хамида Боймурадовна” фойдасига 235 000 000 сўм асосий қарз, 21600 сўм почта харажатлари ундириш тўғрисида Суд буйруғи Чироқчи туман ҳокимлиги иштирокисиз чиқарилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун 9-боби 71-моддасида, “Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби” белгиланган бўлиб, унга кўра Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди” деб белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15-апрелдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида” 208-сон қарори 2-хатбоши билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йил якунига қадар тўхтатилган.
Чироқчи тумани ҳокимлиги, ОАВ вакиллари учун ҳамиша очиқ ва дўстона муносабатларни ўрнатишга тайёр эканлигини маълум қилган ҳолда, блогер ва журналистлардан келгусида бирор-бир масалани кенг омма эътиборига ҳавола қилишдан олдин ўрганилаётган муаммоли масалани чуқур таҳлил қилган ҳолда, мутахассислар фикрлари билан бойитиб, ҳолисона кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишини сўраб қолади.
Зеро, Чироқчи тумани ҳокимлиги тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини қўллаб-қувватлаш учун барча зарурий чораларни кўриб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Сентябрь 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР