Планшет пули тўлаб берилди
Nasafnews.uz сайтида эълон қилинган "Нодир Эркаев чироқчилик ёшлар етакчиларига планшет етказган тадбиркорнинг пулларини бермади." сарлавҳали танқидий мақола юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий суди Яккабой туманлараро судининг 2022 йил 13 июндаги 4-1086-2201/472-сонли суд буйруғи ва Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза Қашқадарё вилояти бўлимининг 12.08.2022 йилдаги 29/2372-сонли хулосасига кўра, олинган планшетлар учун ЯТТ Қиличова Ҳамида Боймуродовна ҳисоб рақамига 2022 йил 18 август куни 179.417.000 сўм маблағ ўтказиб берилди.