Nasafnews сайтида "Танг аҳволда қолган "Чироқчи" газетаси муҳаррири пахта теримига чақирилмоқда" сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинди.
Мақолада Чироқчи тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Чироқчи" газетаси муҳаррири Ҳазратқул Эгамбердиевнинг пахта терими ишларини назорат қилиш учун бириктирилганлиги ва газетанинг бугунги иқтисодий ҳолати ҳақида сўз боради.
Мақолада Чироқчи тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Чироқчи" газетаси муҳаррири Ҳазратқул Эгамбердиевнинг пахта терими ишларини назорат қилиш учун бириктирилганлиги ва газетанинг бугунги иқтисодий ҳолати ҳақида сўз боради.
Аниқланишича, куни кеча туман Пахта мониторинг маркази раҳбари Бахтиёр Холиёров "Чироқчи" газетаси муҳаррири Ҳазратқул Эгамбердиев билан дастлаб телефон орқали суҳбатлашиб, Ҳазратқул Эгамбердиевдан ўзи истиқомат қиладиган Бешчашма ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида олиб борилаётган терим жараёнлари ҳамда теримчиларнинг кайфиятини ўрганиш мақсадида журналист сифатида жараёнга ёндашишини илтимос қилган. Бахтиёр Холиёров билан бўлган телефон суҳбатини нотўғри талқин қилган газета муҳаррири пахта мониторинг марказига келади ва юзма-юз Бахтиёр Холиёров билан айнан шу мавзуда яна суҳбатлашади.
Б. Холиёровнинг айтишича, газета муҳаррири билан бўлган ҳар икки суҳбатда унга ўзи истиқомат қилаётган Бешчашма ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида олиб борилаётган пахта терими жараёнларида журналист сифиатида иштирок этиши ва теримчилар кайфиятини ўрганишини илтимос қилган. Ҳазратқул Эгамбердиев эса иқтисодий аҳволини айтиб бу ишларни бажараолмаслигини таъкидлаган.
Шу ўринда Президентимизнинг “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак” деган сўзларини келтиришни жоиз топдик. Бугун раҳбарлар "кабинет"да ўттириб эмас балки юртбошимиз таъкидлаганидек, халқ ичига кириб уларнинг дарду-ташвишларига шерик бўлмоқда. Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ҳам аҳоли турмуш тарзини ўзгартириш, улар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида халқ ичига кириб бормоқда. Хусусан куни кеча, туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласида турли муаммоларга дуч келган аҳоли вакиллари билан учрашган эди.
Мақолада келтирилганидек, "Шу масалада ҳоким ҳам 2 маротаба чақиртирганди. Кутиб, кутиб, қабулига киролмай қайтдим." Аслида туман ҳокими Нодир Эркаев туманда фаолият олиб бораётган "Чироқчи" ва "Мезон" газеталари муҳаррирлари билан суҳбатлашиш мақсадида уларни қабулига чақиртирган.
Соат тахминан 14:45 лар атрофида туман ҳокими Н.Эркаев ҳокимлик биносига кириб келган ва қабулига келган Чироқчи туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлаётган воқеаларни ёритиб келаётган "Мезон" газетаси муҳаррири Ойбек Эшонов билан учрашган ва туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда пахта теримида иштирок этаётган теримчиларга мотивация берадиган бадиий учрашувлар ташкил этиш ҳамда йиғим-терим жараёнлари, теримчилар кайфиятини кўрсатувчи мақолаларни газетада кенг ёритиш хусусида ўзининг тавсияларини берган.
Айни шу мавзуда туман ҳокими Нодир Эркаев туманда фаолият олиб бораётган ҳар икки газета муҳаррирлари билан суҳбатлашмоқчи бўлган. Ҳа, айтганча эртага 10 сентябрь куни туманнинг Бешчашма ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта далаларида заҳмат қилаётган теримчилар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилади. Тадбирда маданият соҳаси ходимлари журналистлар, маҳаллий санъаткорлар иштирок этиши режалаштирилган.
"Чироқчи" газетасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўзгартириш масадида ажратилиши режалаштирилаётган маблағ хусусида эса қуйидагиларни маълум қиламиз. Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида туман ҳокими Нодир Эркаев ташаббуси билан 10 млн маблағ ажратиш таклифи илгари сурилади ва бу таклиф депутатлар томонидан маъқулланади. Афсуски, маҳаллий газета учун ажаратилиши режалаштирилган маблағ сарф-ҳаражатлар сметаси газета муҳаррири томонидан туман ҳокимлигига шу вақтгача тақдим этилмаган. Газета муҳаррири томонидан сарф-ҳаражатлар сметаси тақдим этилса, туман ҳокимлиги қисқа вақт ичида белгиланган маблағни газета ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Айтиш жоизки, Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокими вазифасига киришгандан сўнг ОАВ вакиллари журналистлар ва блогерлар учун Чироқчи тумани янгидан кашф этилди. Ўтган вақт давомида туман ҳокими иштирокида бир неча бор пресс-тур ва матбуот анжуманлари ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан туманда чора-тадбирлар белгиланган ва теримчилар учун ижодкорлар ва Маданият маркази ходимлари иштирокида маданий-маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган.