Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

--- 21-янв, 12:359 1 300

Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаев ҳаётнинг не-не синовларидан ўтмади. Кексайган чоғида фарзандлар ва набираларидан меҳр топди. Беморлик чоғида ҳам уни оқ ювиб, оқ тарадилар. Менга меҳрибонлик кўрсатган юртимга, халқимга раҳмат, - дейди у ҳар гал дуога қўл очганида. Дарвоқе, йиллар давомида хонадонимизга  кимлар кўнгил сўраб келмади, дейсиз. Бугун эрта тонгдан “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Ҳасан Раҳматов ва Чироқчи Маҳалласи раиси Момасулув Бердиқулова хол сўраб келишди уларни кўриб кайфиятим кўтарилди.

Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, енгиллик ва имтиёзлар билан боғлиқ масалалар давлат сиёсатининг муҳим йўналишидир. Президентимиз таъкидлаганидек, фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, ҳар қайси кекса одамнинг юрагига етиб бориш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга, уларнинг ҳаётини мазмунли қилиш йўлида олиб бораётган ишларнинг чек-чегараси йўқ.

 “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси нуроний отахон ва онахонлар манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.Энг муҳими, нуронийларга кўрсатилган меҳр ва ғамхўрликдан уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилади
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР