Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ёмғир ёғадими, кун совиб кетадими, барибир ишлаймиз" - дейди чироқчиликлар қатъият билан

--- 22-янв, 18:049 1 293

Дунёда мисли кўрилмаган тажриба: Орол денгизи туби ўрмонга айлантирмоқда

Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги дунёнинг энг йирик экологик фожиаларидан бири бўлди. Саҳрога айланган денгиз тубидаги тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонларҳаёти ва табиатни хавф остига қўйган.

Айниқса, июль-август ойларида ниҳоятда катта чанг-тўзон ҳавога кўтарилади. Ҳимоя ўрмонлари барпо қилинса, ушбу муаммолар барҳам топади. 

Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Денгизнинг қуриган ҳудудларида ўрмонзорлар барпо қилиш орқали юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Айни пайтда Оролда олиб борилаётган кенг кўламли ишларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан келган ҳашарчилар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳашарчилар учун шароитни яхшилаш мақсадида вагон уйлар олиб келинган. 

Қораузакдан бир неча юз чақирим узоқдаги саҳрода тонг саҳардан одамлар ишга тушишади.

Бу ерлар ҳали 40 йил олдин ҳам 25-30 метрлик денгиз туби эди. Бугун атроф изғирин шамол, теварак эса кичик чиғаноқ ҳамда тузлардан оппоқ кўринади.

Ҳашарчилар  икки нафардан ишлашади. Биттаси бир чизиқ бўйлаб кичик ўра қазиб боради, иккинчиси оч кулранг кўчатларни ўтқазади.

"Ёмғир ёғадими, кун совиб кетадими, барибир ишлаймиз" - дейди чироқчиликлар қатъият билан.




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР